Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

@kunuzofficial

Kun.uz сайтининг расмий Telegram каналиO'zbekcha 👉 @kunuzРусский 👉 @kunuzruEnglish 👉 @kunuzenТезкор 👉 @kunonlineСайт: kun.uzМурожаат учун: @kunuzmurojaatРеклама: +998781137733

1 175 410подписчиков
mixed

Похожие каналы

Все →

Последние посты

Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

Россия Киевга вайронкор зарбалар йўллади – суратларУкраина пойтахтининг барча районларида шикастланишлар қайд этилган: 20 та турар жой биноси вайрон бўлган, камида 18 киши ҳалок бўлиб, 100 га яқин киши жароҳатланган.📸 👉 https://kun.uz/kr/23749094Kun.uz расмий каналиРоссия Киевга вайронкор зарбалар йўллади – суратларУкраина пойтахтининг барча районларида шикастланишлар қайд этилган: 20 та турар жой биноси вайрон бўлган, камида 18 киши ҳалок бўлиб, 100 га яқин киши жароҳатланган.📸 👉 https://kun.uz/kr/23749094Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.152 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

“Қуёшли хонадон”ларга апрел–май ойлари учун субсидия тўлаб берилдиУйига қуёш панели ўрнатиб давлатга электр энергияси сотган 60 мингдан ортиқ аҳолига, кечикиш сабабига изоҳ берилмаган ҳолда, апрел-май ойлари учун 156 млрд сўм субсидия тўлаб берилди.Субсидия олувчилар сони март ойига нисбатан 15 минг нафарга ёки 33 фоизга кўпайган.Айни пайтда тадбиркорлар олдидаги худди шундай қарздорлик масаласида янгилик бўлганича йўқ.👉 https://kun.uz/kr/54160088Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.162 000В Telegram

Доҳада якунланган музокаралар ва Киевга оммавий ҳужум – кун дайжести• Қатарда Эрон ва АҚШ билвосита музокараларнинг навбатдаги раундини якунлади: воситачилар «ижобий силжиш» ҳақида гапирмоқда;• Россия кучлари пайшанбага ўтар кечаси Киевга дронлар ва ракеталар билан ҳужум уюштирди: ўндан ортиқ инсон ҳалок бўлди;• Венесуэлада содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2295 кишига етди;• Буркина Фасо армияси қуролли гуруҳлар ҳужумини қайтариб, 400 жангарини йўқ қилганини маълум қилди;• Мексикада миллий жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги ғалабасини нишонлаш вақтидаги тиқилинчда тўрт киши ҳалок бўлди.👉 https://kun.uz/kr/18772677Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.173 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқдаЖорий йил I чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос давридан 13 фоизга ошиб, 3,8 млрд долларни ташкил этди. Умумий ўтказмалар таркибида Россиядан жўнатилган маблағлар улуши бир йил олдингидан 5,2 фоиз пунктга пасайиб, 72,4 фоизга тушди.Мазкур даврда Россияда патент асосида ишлаган ўзбекистонликлар сони 1,34 млн нафар бўлиб, бу кўрсаткич йиллик нисбатда 1,8 фоизга камайган.👉 https://kun.uz/kr/03609454Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.177 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

Ўзбекистонда яна бир йирик AI платформаси ишга тушди: iFLYTEK Open Platform Марказий Осиё учун қандай имкониятларни очади?Ушбу рақамли тизим фойдаланувчиларга 1000 га яқин сунъий интеллект хизматларини тақдим этади. Улар орасида Spark LLM каби катта тил моделлари, овозни таниш ва машинали таржима функциялари ҳам бор. 130 дан ортиқ тилни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у интернет орқали булутда ва ташкилотларнинг ўз серверларида (private deployment) ишлаши билан фарқ қилади.👉https://kun.uz/kr/69573689Реклама

2 июл. 2026 г.176 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

“Геосиёсат”. Экспертларга савол берингВладимир Путинга кўра, Украинанинг Россия ичкарисига бераётган зарбалари фронтдаги вазиятга таъсир қилмаяпти. У портлатилган заводлар тезда таъмирланиши ва кераклича ёқилғи импорт қилинишини айтди. Кремлга яқин сиёсатшунос Сергей Караганов эса ядровий зарба бериш орқали Ғарбга қизил чизиқларни кўрсатишга чақирмоқда.Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастури бугунги сонида таҳлилчилар Ойбек Сирожов ва Шуҳрат Расул эфир давомида асосан томошабинлардан келиб тушган саволларга жавоб беришади.📱 Telegram'да кўриш📱 YouTube'да кўриш📱 ВКонтакте'да кўриш

2 июл. 2026 г.188 000В Telegram

Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. # 12Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.217 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия раҳбариятига ўтди Полковник Ибрагимов Шерзод Шокирович Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2 йилдан буён ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. 👉 h…ЙҲХХга янги раҳбар тайинландиИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида Шерзод Ибрагимов ўрнини Муродбек Шерлиев эгаллади. Тайинловга қадар у ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.👉 https://kun.uz/kr/18788200Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.219 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

ЖЧ кундалиги: Кейн Англияни қутқарди, Белгияда даҳшатли камбэкФаворитлар учун асабий кун: конголиклар дарвозабони инглизларни қийнади; ҳисоб 0:2 эканида Белгия футболчилари ўзаро уришиб кетди, лекин якунда Сенегал турнирдан чиқариб юборилди. АҚШ озчилик бўлиб ўйнаганига қарамай, ғалаба қозонди.Мексикада фожиа, Германияда айбдорлар изланмоқда, турнирни тарк этган яна бир жамоада бош мураббий истеъфога чиқди, Туркияда эса футболчиларга виллалар совға қилинди.📹 👉 https://kun.uz/kr/68062510Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.221 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

Тошкентда Malibu қаҳвахонага бориб урилдиЯккасарой туманида юқори тезликда ҳаракатланган Malibu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қаҳвахона биносига бориб урилди.Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.👉 https://kun.uz/kr/35686606Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.225 000В Telegram

“Янги уйда яшашни ҳамма хоҳлайди” - тошкентликлар реновацияга қандай фикрда?Қонунга кўра, эскирган ва авария ҳолатидаги ҳудудлар реновация қилиниши, мулкдорларга эса янги уй, бошқа ҳудуддан турар жой ёки пул компенсацияси таклиф этилиши белгиланган. Kun.uz ренновация таъсирига тушиши мумкин бўлган ҳудудларда бўлиб, ана шундай уйларда яшовчи аҳолининг қонунга нисбатан фикри билан қизиқди.👉 https://kun.uz/kr/99248012Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.229 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

“Moody’s” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзсаноатқурилишбанк” кредит рейтингини оширдиЖорий йилнинг июнь ойида “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги оширилиши ортидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (SQB)нинг узоқ муддатли кредит рейтинги Ba2 даражасига кўтарилиб, истиқболи “барқарор” деб баҳоланди.👉https://kun.uz/kr/03173467Реклама

2 июл. 2026 г.224 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

Мустақиллик шоҳкўчасининг бир қисми 13 июлгача ёпиладиТошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик шоҳкўчасида йўл инфратузилмасини яхшилаш ва таъмирлаш ишлари муносабати билан 13 июлга қадар транспорт воситалари ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилади.👉 https://kun.uz/kr/27790823Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.234 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади Эронда марҳум олий раҳбар Али Хоминаий билан видолашиш учун 6 кунлик мотам маросимлари ўтказилади. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этади.👉 https://kun.uz/kr/18475736Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.240 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал — пост в ТГ канале

714 туп каннабис етиштирилган иссиқхона аниқландиҚашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда ҳовлисидаги иссиқхонада 714 туп каннабис етиштириб келган шахс фош этилди. Бошқа ҳолатда эса Тошкентда қарийб 2 килограмм гашишни сотишни режалаштирган шахс қўлга олинди.👉 https://kun.uz/kr/14996906Kun.uz расмий канали

2 июл. 2026 г.245 000В Telegram